«беҳзод ҳошимов» тегли мақолалар


Совет даврида ҳам ҳамма компартияни қўллаган, лекин Иттифоқ парчалаганда ҳеч ким уни ҳимоя қилиб кўчага чиқмади — Сергей Гуриев
27 октябр 2023, 20:13

Совет даврида ҳам ҳамма компартияни қўллаган, лекин Иттифоқ парчалаганда ҳеч ким уни ҳимоя қилиб кўчага чиқмади — Сергей Гуриев

Иқтисодчи Сергей Гуриевнинг таъкидлашича, цензура шароитида ўтказилган ижтимоий фикр сўровномалари асосидаги хулоса чалғитувчи бўлади. У бунга мисол сифатида совет даврини кўрсатади: ўша вақтда ҳамма оғизда компартияни қўллаган, лекин иттифоқ парчалаганида унинг ҳимояси учун ҳеч ким кўчага чиқмаган.

Ғарб «янгича» диктаторлар билан қандай муомала қилиши керак? Иқтисодчи Сергей Гуриев жавоб берди
26 октябр 2023, 13:56

Ғарб «янгича» диктаторлар билан қандай муомала қилиши керак? Иқтисодчи Сергей Гуриев жавоб берди

Сергей Гуриев иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовга берган интервьюсида диктаторларнинг замонавий тури — манипулятив диктаторлар билан Ғарб қандай муомала қилиши кераклигини тушунтирди. Унинг қўшимча қилишича, «кўплаб етакчилар демократияни манипулятив диктатурага айлантиришни истайди».

Билимли инсонлар синфининг кенгайиши манипулятив диктаторларнинг ҳокимиятини сақлаб қолишини қийинлаштиради — Сергей Гуриев
25 октябр 2023, 18:47

Билимли инсонлар синфининг кенгайиши манипулятив диктаторларнинг ҳокимиятини сақлаб қолишини қийинлаштиради — Сергей Гуриев

Россиялик иқтисодчи Сергей Гуриев ўзининг «Манипулятив диктаторлар» китоби ҳақида ўзбекистонлик ҳамкасби Беҳзод Ҳошимовга интервью берди. Суҳбатда, жумладан, янги замон диктаторларининг саҳнага чиқиши, аввалги диктаторлардан фарқи ҳамда улар Ғарбга, Ғарб уларга интилишининг сабаблари кўриб чиқилди.

Беҳзод Ҳошимов: 1991 йил дунё бозорига қўшилиш учун энг зўр фурсат эди, кейинги энг зўр фурсат — айнан ҳозир
5 октябр 2023, 13:06

Беҳзод Ҳошимов: 1991 йил дунё бозорига қўшилиш учун энг зўр фурсат эди, кейинги энг зўр фурсат — айнан ҳозир

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Ўзбекистон дунёга очилиши ва савдо эркинлаштирилиши тарафдорларидан бири саналади. Мифономиканинг навбатдаги сонида у билан Ўзбекистонга халқаро бозорларда ўрин бор ё йўқлиги, нима учун эркин савдо муҳимлиги ва ҳукумат кабинетларидаги савдодан қўрқув ҳақида гаплашилди.

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов ва Ботир Қобилов президент Мирзиёев билан нималар ҳақида гаплашди?
22 сентябрь 2023, 15:03 1

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов ва Ботир Қобилов президент Мирзиёев билан нималар ҳақида гаплашди?

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШга сафари давомида у ердаги ўзбекистонликлар билан учрашганди. Учрашувда қатнашган иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов ва Ботир Қобилов тадбир тафсилотларини маълум қилди. Давлат раҳбари уларни кузатиб боришини таъкидлаган ва уларни «очиқ гапиришга» чақирган.

Камбағалларнинг камбағаллигига уларнинг ўзи сабабчими? Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов жавоб беради
22 август 2023, 17:34

Камбағалларнинг камбағаллигига уларнинг ўзи сабабчими? Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов жавоб беради

«Газета.uz» Мифономика лойиҳаси доирасида Беҳзод Ҳошимов билан камбағаллик мавзусида суҳбатлашди. Иқтисодчи бунинг сабабларини таҳлил қиларкан, баъзи мамлакатларда одамларда имконият кўпроқ экани ва шунинг учун у ерларда камбағаллик ҳам камроқлигини таъкидлади.

«Қанчалик қимматга тушишини ҳис қилолмаганмиз». Ўзбекистон иқтисодиётида 1990-йилларда қилинган биринчи катта хато ҳақида
18 июл 2023, 19:01

«Қанчалик қимматга тушишини ҳис қилолмаганмиз». Ўзбекистон иқтисодиётида 1990-йилларда қилинган биринчи катта хато ҳақида

Пахта ва олтин нархининг пасайиши, қишлоқ хўжалигидаги оғир аҳвол сабаб Ўзбекистон раҳбарияти 1990-йиллар ўрталарида иқтисодиётда «катта хато қарор»ни қабул қилган. Иқтисодчи Комилжон Акрамов президент Каримовни бу қарордан машҳур макроиқтисодчилардан бири Стэнли Фишер ҳам қайтаролмаганини эслади.

Ўзбекистонда ҳар 10 боладан бир нафари овқатланишдаги муаммо сабаб ривожланишдан ортда қолган — Global Nutrition Report
18 июл 2023, 15:47

Ўзбекистонда ҳар 10 боладан бир нафари овқатланишдаги муаммо сабаб ривожланишдан ортда қолган — Global Nutrition Report

Ўзбекистонда ҳар ўн нафар боладан бири овқатланишдаги муаммо сабаб ривожланишдан ортда қолган. «Бу рақам бутун Ўзбекистон бўйича ўртача олинган. Вилоятлар ўртасида фарқ икки хонали рақамгача етади» дейди Халқаро озиқ-овқат сиёсати илмий тадқиқот институти катта илмий ходими Комилжон Акрамов.

Нима ўқиймиз? Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов тавсия қилади
4 март 2023, 21:46

Нима ўқиймиз? Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

Бу «рисклар» савдони эркинлаштирмаслик учун сунъий ўйлаб топилган қийинчиликлар — иқтисодчилар Галина Саидованинг сўзлари ҳақида
27 март 2022, 16:00

Бу «рисклар» савдони эркинлаштирмаслик учун сунъий ўйлаб топилган қийинчиликлар — иқтисодчилар Галина Саидованинг сўзлари ҳақида

Президент маслаҳатчиси ўринбосари Галина Саидованинг Ўзбекистонда савдони либераллаштиришдаги рисклар ҳақидаги сўзларига иқтисодчилар ўз муносабатини билдирди. «Мақолани 3 маротаба ўқисам ҳам иқтисодиётимизга либерализациянинг қандай рисклари мавжуд эканлигини тушунмадим», — деди Ботир Қобилов.

24 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
24 январ 2022, 22:00

24 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонга киришда топширилаётган экспресс тест бекор қилиниши, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйгани тасдиқланган Кинематография агентлиги ва Sevimli TV раҳбарлари, ҳудудида 40 га яқин дарахт кесиб ташланган Қарши давлат университети, янги тайинланган ҳокимлар, трансафғон темир йўлини тасдиқлаган «Толибон» ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 24 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Ислоҳотларни қилиб, тезроқ бойисак, „Толибон“ каби хатарлар унчалик қўрқинчли эмас» — иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов
17 август 2021, 14:53

«Ислоҳотларни қилиб, тезроқ бойисак, „Толибон“ каби хатарлар унчалик қўрқинчли эмас» — иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов

Беҳзод Ҳошимовнинг ёзишича, иқтисодий қолоқлик ва имкониятлар тенгсизлиги келажакда Ўзбекистон тинчлиги учун хавф туғдириши мумкин. «Бизнинг иқтисодий даражамизда биздек тинч мамлакатлар деярли йўқ, бизнинг даромадларимиз анча „хавфли“ чегарада», — дейди у.

«Жамият пулига бинолар қуриб, „бу бизга фойда келтиради“, деб ўйлаймиз». Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов «карго-культ» ғояси ҳақида
27 июл 2021, 10:08

«Жамият пулига бинолар қуриб, „бу бизга фойда келтиради“, деб ўйлаймиз». Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов «карго-культ» ғояси ҳақида

Беҳзод Ҳошимов Ўзбекистонда заводлар, меҳмонхоналар ва турли тижорий бинолар қурилишини «карго-культ» ғояси билан тушунтирди. «Чет элда шунақа бинолар борлигини биламиз. Биз ҳам шундай қилсак бойиб кетамиз, деб ўйлаймиз. Пул — пулчалик туриши керак», — дея таъкидлади у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг